Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Байрам арафасида мукофотланган йўлсозлар

35884 29 Август, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 104 Kb)


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Президентнинг 2020 йил 28 августдаги Фармонига кўра Автомобиль йўллари қўмитасида ҳамда тизимдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган қуйидаги юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" фахрий унвони билан

- Абдувалиев Абдурахман Абдулхаевич - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

- Махкамов Камал Шарафович - "Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш" унитар корхонаси директори, Қашқадарё вилояти

- Соатов Тўхтамиш Каримович - Шўрчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Сурхондарё вилояти

"Дўстлик" ордени билан

- Бўронов Улугбек Маннанович - Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти

"Шуҳрат" медали билан

- Имамов Аваз Абдиевич - Шофиркон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Бухоро вилояти

Тақдирланганларни чин дилдан қутлаб, уларнинг Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фаолиятларида юксак зафарлар тилаймиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали