Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Бир макон, бир йўл" форуми бошланди

8503 15 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Пекин шаҳрида халқаро ҳамкорлик бўйича "Бир макон, бир йўл" форуми бошланди. 

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Асосий ташаббускори Хитой бўлган ушбу лойиҳа икки ва кўп томонлама алоқалар механизмларини янада мустаҳкамлаган ҳолда, халқаро ҳамкорлик ва тараққиётнинг янги моделларини шакллантириш ва илгари суришни назарда тутади. 

Бу лойиҳада Ўзбекистоннинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз давлатлараро савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда катта ўрин тутган. 

Буюк ипак йўли бўйлаб ривожланиш тенденцияларини давом эттириш, иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, жалб этилган давлатларнинг иқтисодий тараққиёти, турли цивилизациялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарор ривожланишга кўмаклашиш мазкур форумнинг асосий мақсадидир. 

Бугунги кунда мамлакатимиз барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларга алоҳида эътибор қаратмоқда. "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик бу борада муҳим аҳамият касб этади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан саноат тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошиб, ташқи бозорда харидоргирлиги юксалмоқда. Буюк ипак йўли йўналишидаги мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодий имкониятларини ривожлантириш ва намойиш этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

Форумда 30 га яқин мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 130 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Анжуманда БМТ Бош котиби, Жаҳон банки президенти ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашмоқда. 

Форумни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин очди. Хитой раҳбари форумда иштирок этаётган барча давлат раҳбарларига миннатдорлик билдириб, мазкур лойиҳанинг аҳамияти, мақсад ва вазифалар ҳақида сўзлади. 

"Бир макон, бир йўл" ҳар бир давлатнинг ўз имкониятларидан тўла фойдаланиш, иқтисодий жиҳатдан бир-бирини тўлдириш, савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун кенг йўл очади. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали