Бухоро вилоятидаги 3,5 км йўл буткул янгиланди
Шу кунларда йўлсозлар томонидан – қадим Бухоро шаҳридан аэропортга олиб борадиган 3 ярим километрлик йўл бутунлай янгиланиб, фойдаланишга топширилди.
Тўла таъмирланган мазкур объектнинг расмий номи: 4Р-69 "А" "Бухоро ш. – Бухоро паррандачилик фабрикаси – 41-темир йўл бекати – Тўдакўл даҳаси – Навоий ш." автомобиль йўлидан – Бухоро аэропортида олиб борадиган йўлнинг 0-3 километрлари оралиғидир.
Буюртмачи – Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида бўлган "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК, лойиҳачи ташкилот – "Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ, пудратчи эса – "Бухоро йўл қурилиш таъмирлаш" корхонаси ҳисобланади.
Умумий узунлиги 3 ярим километр ҳисобланган мазкур 4 полосали йўл икки томонлама қатнов қисмига эга бўлиб, кенглиги 14 метрни ташкил этади.
Таъмирланган йўлда – тўлиқ равишда ёритиш чироқлари ва суғориш тизимлари ҳам ўрнатилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати