Бухоролик йўлсозларнинг байрам совғаси
Жорий 2015 йилда Бухоро вилоятида
халқаро ва давлат аҳамиятидаги 29,7 км йўл қайта қурилиши ва реконструкция
қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда бу ишлар жадал суръатда давом
этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "2015 йилда Ўзбекистон Республикасидаги
Инвестиция дастури тўғрисида"ги 2264-сонли Қарори ижроси юзасидан М-37
"Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг вилоятнинг Қоракўл тумани
ҳудудидан ўтган 311-321 ҳамда 336-346 километрлари оралиғидаги 19,7 км йўл
тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинди.
Бу ишлар "Ўзавтойўл" ДАК тизимига
кирувчи Бухоро вилоятидаги Қоровулбозор ва Ромитан туманлари йўл хўжалиги
пудрат-таъмирлаш фойдаланиш корхоналари томонидан амалга оширилди.
"Бухороавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбари Аҳрор
Ҳасановнинг берган маълумотига кўра, М-37 автомобиль йўлининг Когон тумани
ҳудудидан ўтувчи 188-198 километрлари оралиғидаги 10 километрлик ишлар йил
охирига қолмасдан якунига етади.
Асосий мақсад - автомобиль
йўлларининг ҳолатидан келиб чикиб, йўлнинг қатнов қисмини яхшилаш, автомобиллар
ҳаракатини тўхтовсиз ташкил этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдир.
Бу эса – янги йил байрамини
кўнгилдагидек ҳордиқ билан ўтказмоқчи бўлган юртдошларимиз учун йўлсозларнинг
ўзига хос совғасидир.
"Ўзавтойўл" АК
матбуот хизмати