Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Довонда автотранспорт воситаларнинг хавф-хатарсиз ўтишлари таъминланмоқда

2429 24 Феврал, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 152 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотида феврал ойининг охири ва март ойининг дастлабки кунларида республикамизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бўлиши маълум қилиган.


Айни вақтда А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонида кучли қор ёғмоқда. Қор қалин ёғаётгани учун йўлнинг кўриниши 100-50 метргача қисқарган. Ҳаво ҳарорати 6 даража совуқ. Қор қалинлиги йўл атрофида 40 сентиметрга, тоғ ён бағирларида эса 1,5 метрга етган.

Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозалаш ишлар амалга оширилиб, ушбу ишларга 117 та техника ва 341 та ишчилар сафарбар қилинган ҳамда автомобиль йўлидаги музламаларни бартараф этиш учун 5306 тонна қум-туз аралашмаси сепиб чиқилган.


Ҳозирги вақтда йўлсозлар томонидан юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари автотранспорт воситаларида довондан хавф-хатарсиз ўтишлар учун яна қўшима чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали