Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Фарғонанинг равон йўллари

15772 15 Ноябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 542 Kb)


Фарғона вилоятида  жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги "2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги ПҚ-2458 қарори ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги  126-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш асносида 8,6 км автомобил йўллари тўла таъмирланиб, фойдаланишга  топширилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, 2016 йилнинг баҳорида ўтказилган "Универсиада-2016" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи тантаналари муносабати билан Фарғона шаҳридаги Бурҳониддин Марғилоний, "Маърифат", Қори Ниёзий, "Мураббийлар" кўчаларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Бу кўчалар тўла таъмирланиб, уларга янги асфальт-бетон қопламалар ётқизилди ҳамда замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилди. Бир сўз билан, шаҳар кўчалари замон талабларига  мос тарзда қайта  жихозланиб, ҳайдовчиларга  талай қулайликлар яратилди.


"Вилоят ҳудудидан ўтган 4Р 144 "Фарғона-Ҳамзаобод" давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 3 ярим километрдан зиёд қисмида кенг қамровли қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу объект йил якунига кўра фойдаланишга топширилади", - дейди "Фарғонаавтойўл" ташкилоти директори Субҳонжон Солиев.

Шу билан бирга, А-373 автомобиль йўлини "Кўқон шахар айланма йўли" билан туташтирувчи 4Р 17е давлат ахамиятидаги автомобил йўлининг 5 км қисмида қайта қуриш ишлари амалга оширилиб, жорий йил якуни бўйича ушбу автомобил йўли ҳам фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу билан Қўқон шаҳридаги йўлларда транспорт оқими интенсивлиги тартибга солинади ва шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратилади.


"Фарғона халқа йўли"да жойлашган йўл ўтказгични тўлиқ реконструкция қилиш ҳамда "Фарғона айланма йўли"нинг 12-15 километрлари оралиғида бажарилган таъмир ишларининг якуни ҳам эришилган натижаларга мисол бўла олади.

Юқоридагилардан ташқари вилоятдаги 22 та намунали уй-жой массивларининг 10,5 км узунликдаги ички кўчаларида, қолаверса, вилоят туманларидаги ички хўжалик йўлларининг 145 км га яқин қисмларида тўла ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилгани ҳам алоҳида таҳсинга сазовордир.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали