Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Франция ТИВ раҳбари билан учрашув

6971 15 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)


2017 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

2017 йилнинг 29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, 2017-2018 йиллар учун имзоланган вазирликлараро Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон яратади.

Суҳбат давомида вазирлар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, июнь ойининг бошига мўлжалланган "МEДEФ Интернешнл" француз корхоналари ҳаракати етакчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли якун топишидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали