Франциялик мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинар
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институтида Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташаббуси билан ўзбекистонлик ва франциялик мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар давомида франциялик техник-маслахатчи Самир Солиман, шунингдек, "Юнид Ас Групп" компанияси раҳбарияти томонидан тақдимотлар ўтказилди.
Илмий-амалий семинарда автомобиль йўллари қопламаларини жорий таъмирлаш, қопламаларнинг устки юзасига сиртқи ишлов бериш технологияларини такомиллаштириш, бу мақсадларда Европанинг илғор технологияларини йўл қурилиши ва таъмирига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати