Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Германия делегациялари билан учрашувлар

9895 26 Ноябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


"Ўзавтойўл" АКда Германиянинг қатор компаниялари иштирокида учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида автомобиль йўллари қурилиши бўйича йўлга қўйилган ҳамкорлик ва уни самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Германиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхард Хёфер-Виссинг ҳамда ГФР иқтисодиёт ва энергетика Федерал вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Бернхард Дух иштирокида бўлиб ўтган ушбу музокараларда ушбу мамлакатнинг "BOMAG GmbH", "AMMANN" каби ва бошқа компаниялари вакиллари билан келгусида йўлга қўйилиши мумкин бўлган ҳамкорлик хусусида сўз борди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда маҳаллий хомашё ва ишчи кучи базасида жаҳон андозаларига жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон йўл қурилишида ишлатиладиган илғор техника ва технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, асфальтбетон қоришмалари тайёрлашга йўналтириладиган, "BOMAG GmbH", "AMMANN" компаниялари  иштирокидаги қўшма корхоналар барпо этиш, йўлсозлик соҳасига инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, немис компаниялари мазкур таклиф юзасидан ўзларининг амалий режаларини яқин вақтда тақдим этишларини маълум қилишди.

Учрашувларда томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича фикр алмашилди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали