Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ҳуқуқий билимлар кунига бағишланган ўқув семинари

8415 30 Апрел, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 364 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасида ҳуқуқий билимлар кунига бағишланган,  қўмита марказий аппарати ҳамда таркибий тузилма корхона ва ташкилотларининг ходимлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761 қарорига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижро этувчилар ва аҳолини ҳуқуқий хабардор қилиш сифатини ошириш чоралари кўриш борасида қўмита тизимида қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Ушбу қарорнинг 1-банди билан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари этиб белгиланган.

Бинобарин, мазкур семинар ҳам Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги, "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонунлари талабларидан келиб чиқиб ўтказилди.


Тадбирда сўнгги вақтларда Республикамизда қабул қилинаётган, соҳага тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар берилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали