Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Жиззах вилоятидаги йўллар тобора яхшиланмоқда

11301 18 Сентябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 118 Kb)


Бугунги кунда йўлингиз Жиззах томонларга тушса, бу ҳудуддаги автомобиль йўлларининг сифат жиҳатдан анча яхшиланганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Жумладан, 2015 йилнинг ўзида вилоятда халқаро ва давлат аҳамиятидаги 47 км йўл қайта қурилиши, 12 км йўл эса тўла таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда бу ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "2015 йилда Ўзбекистон Республикасидаги Инвестиция дастури тўғрисида"ги 2264-сонли Қарори ижроси юзасидан М-39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг вилоятдан ўтган 47 км қисмида тўла таъмирлаш олиб борилмоқда. Жумладан, М-39 автомобиль йўлининг Жиззах ва Ғаллаорол туманлари ҳудудидан ўтувчи 982-1017 ва 1025-1037 километрлари оралиғидаги ишлар йил охирига қолмасдан якунига етади.


         "Жиззахавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Рустам Холиқовнинг берган маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги "Халқаро ва давлат аҳамиятида бўлган умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини 2015 йилда тўла таъмирлаш Дастури тўғрисида"ги 108-сонли қарори ижроси бўйича ҳам М-39 автомобиль йўлининг вилоятдаги 950-962 километрлари оралиғида, яъни 12 км йўлдаги тўла таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

"Ўзавтойўл" ДАК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали