Кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма қарор имзоланди
"Ўзавтойўл" Давлат аксиядорлик компанияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда, коллежларни битираётган ёшларни иш билан таъминлаш, Ўзбек миллий автомагистралини ривожлантириш ва реконструктсия қилиш ҳамда республиканинг йўл-транспорт коммуникатсияларини ривожлантиришда кичик мутахассисларга бўлган талабни янада қондириш мақсадида Қўшма қарорга имзо чекилди.
Ушбу қўшма қарор билан:
- "Ўзавтойўл" ДАК томонидан республика ҳудудларидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан таклиф этилаётган касблар ва ихтисосликлар рўйхати;
- "Автомобил йўллари ва йўл қурилиш машина механизмлари йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури";
- юқоридаги Дастурни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати