Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Карьера куни

9708 7 Май, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 507 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Карьера куни-2018" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбир кадрларга буюртма берган иш берувчи корхона, ташкилотлар билан бакалавриат ҳамда магистратура босқичлари битирувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилди. 


Тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, Ангрен логистика маркази, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби мулкчиликнинг турли шаклларидаги 60 дан ортиқ компания ва фирма бўш иш ўринлари билан қатнашди.


Таъкидлаш керакки, институтни 2017-2018 ўқув йилида 6 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 515 нафар талаба, 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича 32 нафар талаба битиришади. Шу куннинг ўзида тадбирда қатнашган ташкилотлар билан битирувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи билан шартномалар тузилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали