Коррупцияга карши курашиш бўйича тадбир
Автомобиль йўллари давлат қўмитасида 9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни тўғрисида маълумот берилиб, мазкур қонун 6 боб, 34 та моддадан иборатлиги, у – коррупцияга қарши курашиш соҳасида¬ги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга¬ қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳу¬қуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига¬ тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги даври бошлангани ва бунда коррупцияга¬ қарши курашиш давлатнинг устувор вазифаси эканидан далолат экани алоҳида таъкидланди.
Худди шундай тадбир Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ҳам бўлиб ўтди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати