Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси

26 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)

"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси

Суванов Зуфар  Абдурасилович

Қабул кунлари: Пайшанба соат 09:00-14:00

Тошкент ш. 100000 Мустақиллик шох кўчаси 68а

(0 371) 268‐27‐13

(0 371) 268‐27‐13


"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • маъмурий бинодан белгиланган меъёрларга мувофиқ фойдаланиш хизматини самарали ташкил этиш, жумладан ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидаларига, шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиш;
  • Муассис тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан доимий ишлайдиган селектор, ички ва ташқи алоқа тизимларини узлуксиз ишлашини ташкил этиш ва сифатли ишлашини таъминлаш;
  • автомобил йўллари ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғиш, узатиш ва доимий мониторингини олиб бориш;
  • маъмурий бинодан фойдаланиш ва таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни комплекс ҳал этиш;
  • тизимда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш;
  • Муассис тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан сифатли алоқа хизматини ўзаро шартномалар асосида кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тарихини акс эттирувчи ҳужжатлар ва фото-суратлар рўйхатини олиб бориш, йўл хўжалиги тарихига оид тарихий ҳужжатларни тўплаш, жамлаш;
  • Муассис билан келишилган ҳолда Муассис таркибидаги, ҳамда таркибида бўлмаган бошқа корхона ва ташкилотларга маъмурий бинодан ўрнатилган тартибда шартнома асосида ижарага жой бериш;
  • ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • Корхона ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
Низомни юклаб олиш (pdf, 268 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали