Матбуот - хизмати
Матбуот - хизмати
Джумаева Нилуфар Ҳикматуллаевна
Матбуот котиби
+998 71 207-67-68 (134)
+998 71 239-14-06
Тошкент шахар 100000, Мустақиллик шох кўчаси, 68A уй
Матбуот - хизматининг асосий функция ва вазифалари
- қўмита раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
- қўмита фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
- миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида қўмита фаолиятининг долзарб жиҳатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;
- қўмита расмий веб-сайтида қўмита фаолиятига дахлдор ахборот ва янгиликларни мақола, хабар ва таҳлилий материаллар шаклида ёритиб бориш, веб-сайтдаги ахборот ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;
- қўмитага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида қўмита раҳбариятини хабардор қилиш.
- Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни қўмитанинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;
- оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, шарҳлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;
- қўмита фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле- ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
- қўмита раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, интервьюлари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;
- қўмита фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш. Қўмита раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлаш;
- оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;
- қўмита фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
- интернет тармоғида қўмитанинг веб-сайтидаги ахборотларни ташкил этиш ва уни замонавий даражада ёритиш.
- Хизмат ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг қўмита фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.