МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Рамазон ҳайити кунлари умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Дарҳақиқат, Мустақил давлатнинг байрамлари ҳам халқ табиати ва анъаналарига мос бўлиши керак. Чунки ҳар бир халқ қандай яшаши, нимани қадрлаши, қайси саналарни тантана қилишини ўзи белгилайди.
Автомобиль йўллари қўмита жамоаси томонидан — Хотира ва қадрлаш ҳамда Рамазон ҳайити байрам кунлари муносабати билан йўл хўжалиги соҳаси меҳнат фахрийларидан хабар олинди.
Жумладан, узоқ йиллар йўл хўжалиги соҳасида фаолият юритган меҳнат фахрийлари, ёши улуғ олимлар ҳамда нафақадаги нуроний отахон ва онахонларнинг ҳолидан хабар олиниб, кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилдик.
Биз бундай хайрли ишларни соҳа меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатишнинг кичик намунаси, деб ҳисоблаймиз.
САВОБЛИ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК
Муқаддас Рамазон Ҳайити байрамида йўл хўжалиги соҳасига узоқ йиллар ўз ҳиссасини қўшган меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳолидан хабар олинди.
Ўз навбатида нуроний кексаларимиз Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбариятига, қўмита касаба уюшмаси аъзолари ҳамда ёшлар етакчилари жамоасига ўз миннатдорчилигини билдиришди жумладан:
- Мирқосимов Мираҳмат Мирҳожиевич
- Мажидов Абдуазим Ҳакимович
- Азимбоев Турғунбой Абдуманнопович
- Раҳимбекова Ақида Ашуровна
- Каримова Маҳбуба Раҳимовна
- Багдасаров Арменак Еревантович
- Обидова Ҳалима Салиҳовна
- Ҳидоятов Собит Хусанович
- Қосимходжаев Баҳодир Қўчқорович
- Соколов Владислав Николаевич
Қўмитада ҳар йили қарилик гаштини сураётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш эзгу-анъанага айланган.
Ташриф давомида устозларимизнинг узоқ йиллар мобайнида соҳа равнақи учун қўшган ҳиссалари эътироф этилди. Уларга қўмита жамоаси номидан миннатдорчилик билдирилди ва эсдалик совғалар топширилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
Матбуот хизмати