Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Мукофотланган йўлсозлар

9173 25 Август, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 115 Kb)


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентнинг 2016 йил 24 августдаги Фармонига кўра "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган қуйидаги йўлсозлар давлат мукофотлари билан тақдирландилар:

"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан

Абдуллаев Абдугапар Абдукахарович - Тошкент кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси иш бошқарувчиси, Тошкент шаҳри

Рахимбеков Ҳакиммирза Ўразович - Янгиқўрғон тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бўлим бошлиғи, Наманган вилояти

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Абдувалиев Абдурахмон Абдулхаевич - "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси 

Бурязов Шоназар Қўчқарович - Боғот тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бульдозер машинисти, Хоразм вилояти 

Мавланов Холмамат Эгамқулович - Оқдарё тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бўлим бошлиғи, Самарқанд вилояти 

"Шуҳрат" медали билан

Худайберганов Бахтиёр Эргашович - Чиноз тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси автокаток машинисти, Тошкент вилояти 

Мукофотланганларни самимий табриклаб, уларнинг Ватанимиз тараққиёти йўлидаги келгуси фаолиятларида зафарлар тилаймиз.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали