Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Наманганга ташриф: марказий ва ички йўллар таъмири борасидаги саволларга жавоб олинди

14020 6 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 305 Kb)


Тарихдан бизга маълумки, йўлларнинг инсоният тараққиётига тутган ўрни юқори бўлган. Йўл орқали халқлар бир-бири билан савдо-сотиқ ишларини олиб борган, маданиятлар алмашишган ва ҳарбий соҳада ҳам зарур ютуқларга эришилган. Ҳақиқатда ҳам йўлнинг равон бўлиши инсоннинг вақтини, иқтисодини тежайди, узоғини яқин қилади.

Кун.uz ижодий жамоаси 2017 йил Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши ва фуқароларнинг тушган мурожаатлари асосида жорий йилнинг 26 апрель куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Ушбу вилоят аҳолисидан тушган мурожаатларнинг аксарида ҳудуддаги марказий ва ички йўлларнинг аянчли аҳволга тушиб қолгани ҳақида сўз юритилган. Кун.uz мазкур масала юзасидан Наманган автойўл ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори биринчи ўринбосари Икром Исмоилов билан суҳбатда бўлди.


"Президентимиз томонидан  2017 йил 14 февраль куни имзоланган қарорга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб Наманган вилоятидаги қишлоқ кўчаларининг 280 километри қаттиқ қопламага, яъни тупроқ йўлларга шағал ётқизиш жараёнини бошлаймиз. Бунинг учун Республикамиз томонидан 17 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Бугунга келиб бу ишлар жадаъл суръатларда давом эттирилмоқда. 


Наманган-Учқўрғон, Наманган-Чортоқ ва вилоятни Тошкент шаҳри билан боғлайдиган Фарғона халқа йўлининг таъмирталаб бўлиб қолганига сабаб бу йўлларни шартнома бўйича таъмирлаш даври жуда кеч қолиб кетган. Бундан ташқари, ушбу йўлларга асфальт ётқизиш пайтида унинг қалинлиги ўша пайтдаги машиналарнинг энг оғири (24 тонна) ҳисобига олинган. Бугун замон тараққий этиб, машиналар оғирлиги ва кўпайиши ҳам йўлларнинг таъмирталаб бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бу йўлларни таъмирлаш учун вилоятга Ўзбекистон автомобиль йўллар Давлат қўмитаси томонидан 35 млрд маблағ ажратиб берилди. Ушбу йўналишлар бўйича ишлар апрель ойидан бошлаб юборилди ва бу ишлар май охирига қадар ўз ниҳоясига етказилади".


Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатларнинг яна бири Наманган шаҳридаги Уйчи кўчаси бўйлаб шаҳардаги Чорсу бозори ҳудудида йўл таъмирлаш мақсадида автомобиллар ҳаракатининг тўхтатилиши билан боғлиқ. Бу борада Икром Исмоилов қуйидаги тартибда жавоб қайтарди:

"Бу борада вилоят аҳолиси томонидан илгари ҳам кўплаб мурожаатлар бўлган. Ушбу йўлнинг ёпилишига сабаб бозор ҳудуди атрофида транспорт воситаларининг ҳаддан зиёд ошиб кетганлиги, тирбандликни вужудга келтирганлиги сабабли таъмирлаш ишлари сабаб бўлди. Ушбу йўлнинг таъмири жорий йилнинг 15 май куни якунланади ва аҳолига фойдаланишга топширилади".

Ислом Икромов яна кўплаб саволларимизга жавоб қайтарди ва маълумотлар тақдим этди. Суҳбатнинг тўлиқ матнини қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

kun.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали