Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Навоийлик йўлсозлар фаолияти

9439 29 Декабр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 195 Kb)


Навоий вилояти ҳудудининг катталиги жиҳатидан мамлакатимизда Қорақалпоғистон Республикасидан кейинги иккинчи ўринда туради. Мазкур вилоятдан ўтган магистраль йўллар ҳам шу улкан ҳудудга мос келиши аниқ.

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, Навоий вилояти ҳудудида 3917 км умумий фойдавланувдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 302 км - халқаро, 2490 км - давлат ва 1125 км - маҳаллий ахамиятдаги автомобиль йўлларидир.

Якунига етаётган 2016 йилда "Навоийавтойўл" ҲЙФТ (ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти) тизимидаги корхоналар томонидан вилоят ҳудудидаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги 59 км, маҳаллий аҳамиятдаги 31 км йўллар жорий таъмирланди. 

Ташкилот томонидан 2013-2016 йиллар давомида қуриб, фойдаланишга топширилган М 37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобил йўлининг 261-километри ва Бухоро шаҳри айланма йўли кесишмасидаги - узунлиги 5 км дан ортиқ бўлган транспорт ечими Бухоро шаҳри кўркига кўрк қўшиш билан бирга, шаҳар атрофидан ўтган халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларидаги транспорт воситаларининг хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатини таъминлади.

Вилоятдаги шаҳар кўчаларида ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, Ғалаба шоҳкўчасинининг 3,4 км қисмида, Гулистон-3 массиви орқали ўтувчи 4Н367 автомобиль йўлининг 5-7 километрларида тўлиқ реконструкция ишлари олиб борилди. 

"Навоийавтойўл" ҲЙФТ директори М.Сувоновнинг маълумотига қараганда, 2016 йилда вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобил йулларида 3 мингга яқин эскириб қолган йўл белгилари янгисига алмаштирилди, йўл четларига 2600 дона йўналтирувчи устунчалар 1530 пм тўсиқлар ўрнатилди, 11 та замонавий типдаги автобекатлар, 3 дона автобус тўхтайдиган майдончалар қурилди, 5 та автобекат тўлиқ таъмирланди.

Бугун йўл инфратузилмасини кўнгилдагидек ривожлантириш учун йўл корхоналари моддий техника базасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш базаларини модернизация қилиш, замонавий техника ва технологияларни амалиётга жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Навоий вилоятида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 


Хусусан, Эрон давлатида ишлаб чиқарилган, "АMS-120" маркали, соатига 120 тонна асфальт-бетон қоришмаси тайёрлаш қувватига эга бўлган асфальт-бетон заводининг ишга туширилиши йўлчилар учун катта ютуқ бўлди. Мазкур заводда жорий йилда 2016 йил инвестиция дастури асосида қайта қурилган - "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 116-126 километрлари қисми объектига узлуксиз сифатли маҳсулот етказиб берилди. 

Шунингдек, янги завод ишга туширилиши муносабати билан газ ва электр қуввати сарфи камайишига, вақтни тежашга ва энг муҳими, завод ҳудудида хавфсизлик тўлиқ таъминишига эришилди. 

Мухтасар қилиб айтганда, бугун Республикамиздаги барча бунёдкорлар қатори Навоийлик йўлсозлар ҳам 2016 йилни муносиб натижалар билан якунламоқда.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали