Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Огоҳлик – давр талаби" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

30010 29 Март, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 245 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасида "Огоҳлик – давр талаби" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни – жаҳондаги турли экстремистик оқимлар, террористик ташкилотларнинг бузғунчи ғоялари таҳдидидан ҳимоялаш мақсадида  турли давра суҳбатлари, тарғибот руҳидаги профилактик тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар уюштирилмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – фуқароларимизни муттасил огоҳликка даъват этишдан иборат. 

Айниқса, диний мутаассиб тузилмалар ўз фаолият кўламини янада кенгайтириб, глобал даражада намоён бўлаётгани тинчлик, осойишталик ва халқаро муносабатлар барқарорлигига таҳдид туғдириши табиий. Диний-экстремистик ташкилотлар фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, деярли барча кўринишдаги экстремистик ва террорчи оқимлар асосан ижтимоий-психологик ва мафкуравий таъсир омилларига кенг эътибор қаратмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқида таъкидланганидек, "Афғонистонда халқаро террорчи гуруҳлар сонининг кенгайиши, зўравонлик ва қон тўкишлар, наркобизнеснинг барҳам топмаётгани – буларнинг барчаси бу мамлакатдаги вазиятни жаҳон жамоатчилиги томонидан инкор этилишига йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатмоқда". Мамлакатимизнинг бу давлат билан қўшни эканлиги эса юқоридаги каби таҳдидлар мудом хавф солиб туришини англатади.


Бу каби маърифий тадбирлар қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам бўлиб, уларда кўзга кўринган сиёсий шарҳловчилар, маънавият ва маърифат тузилмалари фаоллари иштирок этишди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали