Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Огоҳликка даъват – давр талаби" мавзуида маънавий-маърифий тадбир

10184 6 Август, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 122 Kb)


"Ўзавтойўл"  АКда компания тизимидаги ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари иштирокида "Огоҳликка даъват – давр талаби" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни "Ўзавтойўл" АК Бош бошқармаси бошлиғи Ж.Турсунов очиб, тадбир иштирокчиларини мавзу билан таништириб ўтди. 

Раислик қилувчи, бугун биз барчамиз учун муҳим бўлган воқеа арафасида – давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги остонасида турибмиз деб бошлади ўз сўзини, сир эмас, бундай улуғ кунларга етишнинг ўзи бўлмади. Давлатимиз мустақиллик йилларида чорак асрлик ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлни босиб ўтди. Бугун бизнинг юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо ва бу халқимиз учун шубҳасиз энг олий неъмат, деб таъкидлади у. Чунки тинчлик бор заминдагина улкан имкониятлар, тараққиёт бўлади. Мана шу тинчликни асраб авайлаш учун, барчамиз огоҳ бўлишимиз ва мафкуравий иммунитетимизни янада мустаҳкамлаш устида ишлашимиз керак. Зеро дунёнинг аксар мамлакатларида зиддиятлар авж олаётган бир пайтда тинчлигимиз, даҳлсизлигимизни сақлаб қолиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Раислик қилувчи ўз сўзида айниқса диний экстремизмнинг хавфига алоҳида тўхталиб, дунёнинг нотинчлик ҳукм сураётган аксар мамлакатлари аҳолиси айнан мана шу офат туфайли азият чекаётганига урғу бериб ўтди. 

Тадбирда йиғилганлар учун "Манқуртлик" видеофильми намойиш этилиб, уларнинг сюжети, мазмун-моҳияти барчани ўйлантириб қўйди ва фильм воқеа-ҳодисалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди. 

Йиғилиш якунида Ж.Турсунов бугунги ўтказилган тадбирдан ҳар бир иштирокчи ўзига тўғри хулосалар чиқариб олишини таъкидлаб, мустақиллик байрамини хуш кайфиятда кутиб олиш ва нишонлаш учун ҳам огоҳликни янада кучайтириш лозимлигини билдириб, йиғилишни якунлади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали