Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" ДАКда янги тайинлаш

9705 27 Май, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 111 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алишер Амиров "Ўзавтойўл" давлат-аксиядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

Алишер Хуррамович Амиров – 1977 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек. 2001 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтини, 2014 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугаллаган. Қатор йиллар давомида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги тизимида меҳнат қилган.

Ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар "Ўзавтойўл" ДАК Автомобил йўлларидан фойдаланишни транспорт ва механизатсия ҳамда техник таъминлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Eслатиб ўтамиз, "Ўзавтойўл" давлат-аксиядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси компаниядаги автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуататсия қилиш, инвеститсион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизатсия ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали