Ўзбекистон ва Қувайт қатор ҳужжатларни имзолайди
Ўзбекистон ва Қувайт инвестициялар, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларида ҳужжатларни имзолайди.
7−10 февраль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қувайт давлатида бўлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф дастуридан бош вазир шайх Жабер ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, Миллий мажлис Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.
Ташриф давомида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.