Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзйўлбутлаш" Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси

1 Август, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)

"Ўзйўлбутлаш" Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси

Хамроев Исомиддин Исмаилович
Қабул кунлари: Пайшанба соат 15:00-16:00

Тошкент ш 100170 М.Улугбек тум. Сайрам-22

(0 371) 295-73-76

(0 371) 295-73-85


"Ўзйўлбутлаш" Республика таъминот бошқармаси унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • йўл хўжаликларининг янги техника ва технологияларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш;
  • маркетинг тадқиқотлари асосида замонавий техника ва технологияларни Республика йўл хўжаликларига жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
  • тизим корхоналарига чет эл техникаси ва замонавий технологияларни тадбиқ этишда маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш;
  • йўл хўжалиги корхоналарининг талабномаларига асосан белгиланган тартибда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал қилиш;
  • корхона, ташкилот, муассасалар билан тузилган ўзаро шартномалар асосида уларнинг зарур техника, жиҳоз, ускуна, материал ва маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва ўзаро шартномалар асосида ушбу моддий-техника ресурсларини етказиб бериш;
  • турли хил ишлаб чиқариш ва сифатли маркетинг хизматларини кўрсатиш мақсадида вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳамда белгиланган тартибда чет эл юридик шахслари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш;
  • йўл белгилари ва бўёқларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • белгиланган юкларни тегишли манзилга ўзига қарашли автотранспорт воситалари орқали марказлашган ҳолда етказиб бериш;
  • лизинг шартномалари асосида келиб чиқадиган хизматларни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
  • ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўзини-ўзи бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • белгиланган тартибда статистика маълумотлари ва бухгалтерия ҳисоботларини олиб бориш;
  • бозор иқтисодиёти жараёнларидан келиб чиққан ҳолда бозор инфраструктурасини ва конъюктурасини мунтазам равишда ўрганиб бориш ва таҳлил қилиш;
  • мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларга тузилган ўзаро шартномалар асосида таъминот, автотранспорт ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
  • йўл хўжалиги корхоналарини зарур бўлган йўл қурилиш техникалари, жиҳозлари, эҳтиёт қисмлари ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш;
  • йўл хўжалиги корхона ва ташкилотларининг талабларидан келиб чиқиб, Муассис билан келишилган ҳолда ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлимларини ташкил қилиш;
  • йўл техникаси, автотранспорт воситалари, машина ва механизмларни таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш;
  • консалтинг, ахборот ва маслаҳат хизматларни кўрсатиш;
  • Корхона ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • улгуржи, чакана савдо.
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

Низомни юклаб олиш (pdf, 268 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали