"Ўзйўлмашсервис" илмий-ишлаб чиқариш тажриба унитар корхонаси
"Ўзйўлмашсервис" илмий-ишлаб чиқариш тажриба унитар корхонаси
Султонов Ориф Махмудович
Қабул кунлари: Пайшанба-Жума соат 14:00-16:00
Тошкент шахар 100170 Катта Дархон 15-А уй
(0 371) 237-48-10
(0 371) 237-48-15
"Ўзйўлмашсервис" илмий-ишлаб чиқариш тажриба унитар корхонасиининг функционал вазифалари
- бино, иншоатлар, кўприклар, электр тармоқлари ва бошқа қурилиш иншоатлари учун металл конструкциялар ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
- йўл қурилиш техникаларини, машина ва механизмларни таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш;
- маҳсулотлар ишлаб чиқаришга янги, замонавий технологияларни қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, юқори даражада хизматлар кўрсатиш;
- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўзаро тузилган шартномалар асосида мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, ташкилотларга ва фукароларга реализация килиш;
- ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-қурилиш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;
- ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш ҳақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўзини-ўзи бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан окилона фойдаланиш;
- корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, мехнат жамоаларининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
- автотранспорт ва механизм хизматларини кўрсатиш;
- улгуржи савдо;
- чакана савдо;
- турли сохаларда хақ эвазига хизматлар кўрсатиш;
- фойда олиш максадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.