Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Пойтахт кўчалари таъмири бўйича фоторепортаж

9457 16 Март, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 2339 Kb)


Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда пойтахт кўчаларида - 2017 йилнинг 7 март куни тасдиқланган "2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури"га мувофиқ жорий ва тўла таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Таъмир ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги "Автомагистраль", "Тошкенткўприк" ҳамда "Трансйўлқурилиш" ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Юнусобод туманидаги "Юқори Қорақамиш" ва "Мойқўрғон" кўчаларидаги жорий таъмирлаш ишлари якунига етди. Сергели туманидаги қатор кўчаларда 9,5 км узунликда тўла таъмирлаш ишлари юқори суръатларда давом эттирилмоқда. 

Бундан ташқари Олмазор туманидаги "Талабалар", "Мухбир", "Шифокорлар", Юнусобод туманидаги "Бодомзор йўли", Яккасарой туманидаги Бобур, Яшнобод туманидаги "Мўйноқ" кўчаларида ҳам жорий ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қуйидаги суратларда пойтахт кўчаларидаги таъмир жараёнлари акс этган:







Эслатиб ўтамиз, Республика ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам айнан қайси йўл ва кўчаларнинг биринчи навбатда таъмирга муҳтожлиги масаласи – Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ҳокимликлари томонидан, алоҳида шакллантириладиган манзилли дастурлар билан белгилаб олинади.

"Ўзавтойўл" матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали