Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Президент Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

6197 10 Май, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


Мамлакатимизда Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда. 

9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони. Бу ерга сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар йиғилган. Маҳзун мусиқа янграйди.

Соат 8:30. Майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари томонидан Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали