Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қамчиқ" довонида автотранспорт воситаларининг хавфсиз ўтиши таъминланди

4256 19 Ноябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 3285 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2020-2021 йилларнинг қишқи-қировли кунларида Тошкент – водий йўналиши бўйича "Қамчиқ" довонидан ўтувчи йўлда автотранспорт воситаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда. 

Шу мақсадда махсус йўл техникалари шай ҳолатга келтирилиб, қум ва тузларнинг заҳиралари етарлича жамланиб, навбатчи ишчи ходимларга шарт-шароитлар яратилди.



Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг 2020 йил 16 ноябрь куни тақдим этган ахборот хабарномасидан келиб чиқиб, 2020 йил 18-19 ноябрь кунлари "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан А-373 "М-39 Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон – Андижон орқали – Ўш" автомобиль йўлининг 185-285 (108-208) километрида ишлар ташкил этилиб, йўлсозларимизнинг куну-тун давомида саъй-ҳаракатлари ва тинимсиз меҳнати билан йўлларда тозалаш ишлари амалга оширилди.



Шунингдек, юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижада "Қамчиқ" довонида тинимсиз ёққан қорларни тозалаб, автотранспорт воситаларнинг мунтазам ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида корхона томонидан йўлларни тозалаш ишларига 115 та махсус техника ҳамда 400 дан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилди. 


Айни дамда, "Қамчиқ" довонидан ўтувчи ҳамюртларимиз ҳамда хорижий автотранспорт воситаларининг икки томонлама мунтазам қатнови тўлиқ таъминланган.

Қўмита матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали