Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қамчиқ довонида йўллар тозаланмоқда

2003 14 Феврал, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 193-250 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.


Қор ёғиб турган пайтда "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг бетўхтов, икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. 

Йўлларда кўриниш 600 метрни, ҳаво ҳарорати -6 даража, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 4-8 м/с. "Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилиб қоламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали