Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қамчиқ" довонидаги юк машиналарига чеклов жорий этилади

13631 6 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 190 Kb)


2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида ҳаракатланаётган юк автотранспортларининг - ўққа тушадиган юкламаси 11,5 тоннадан ортиқ бўлганларига рухсат берилмайди. 

Бундай автотранспорт воситалари томонидан ташиб келинган асосий юклар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан, Қамчиқ довони орқали ўтган "Ангрен-Поп" темир йўли орқали ташилади. 

Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 апрелдаги "Қамчиқ довони орқали ўтган А-373 автомобиль йўлидан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида жорий қилинади.

Қарорда шунингдек, 2017 йилнинг 1 июлига қадар А-373 автомобиль йўлининг - Тошкент вилоятидан ўтган 185-километридаги "Чинор" ҳамда Наманган вилояти ҳудудидаги 273-километрида жойлашган "Шеробод" постларида юқори технологиялар билан таъминланган назорат пунктларини қуриш, пунктлардаги замонавий ускуналар ёрдамида юк автомобилларининг оғирлик ва ҳажмий кўрсаткичларини, қолаверса, уларнинг ўққа тушадиган оғирлик юкламаларини аниқлашни йўлга қўйиш белгилаб берилган. 


Эслатиб ўтамиз, юқоридаги бундай чекловлар:

- ваколатли органларнинг махсус рухсатномалари орқали ташилаётган катта ҳажмдаги ва оғир юкларга, шунингдек,

- "Қамчиқ" довонидаги йўл-транспорт инфразулилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун жалб этилган техникаларга нисбатан жорий этилмайди.

Бугунги кунда назорат пунктларини қуриш жараёнлари давом этмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали