Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ

1362 6 Октябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 93 Kb)

Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси

Лойиҳа: Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш 

Соҳа: Гендер масалалари бўйича миллий мутахассис

Пакет рақами: SRRP/ICS/GS

Консультант тури: Индивидуал

Манба: Миллий

Танлаш усули: Индивидуал консультант танлови


    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси гендер масалалари бўйича миллий мутахассис танловини эълон қилади.

    Мутахассис ОТБ тартиб ва қоидлараига мувофиқ танлаб олинади.

    Мутахассисга қўйилган малака талаблари: Мутахассис гендер тадқиқотлари, ижтимоий фаолият, жамиятни ривожлантириш, социология, психология каби тегишли соҳалардан бирида камида магистр даражасига, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқишда гендер масалаларидаги ҳаракатлар ва ташаббусларини кенг тадбиқ қилиш ва/ёки амалга ошириш бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шу билан бир қаторда, гендер масалаларига оид дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тегишли тажрибага ҳамда одамлар билан кучли алоқа қобилиятларига, мукаммал оғзаки ва ёзма мулоқот қобилиятларига эга бўлиши лозим.

    Қизиқиш билдирмоқчи бўлган консультантлар хизмат кўрсатиш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини кўрсатадиган маълумотларни тақдим этишлари керак.

    Батафсил маълумот ва техник топшириқни ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизимидаги (CMS) Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарнома (CSRN)дан олиш мумкин, шунингдек қизиқиш билдиришномалари ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими www.cms.adb.orgорқали 2022 йил 7 ноябрга қадар юборилиши лозим.

Қўшимча маълумотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин:

Автомобиль йўллари қўмитаси

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68 

Телефон: (99871) 268-99-68 

Электрон манзил: surkhandarya.project@gmail.com

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали