ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ
Мамлакат:
Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа: Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён"
автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 "Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов"
автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш
Соҳа: Бетон қопламалари бўйича мутахассис
Пакет рақами: SRRP/ICS/CPS
Консультант тури: Индивидуал
Манба: Халқаро
Танлаш усули: Индивидуал консультант танлови
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси гендер масалалари бўйича миллий мутахассис танловини эълон қилади.
Мутахассис ОТБ тартиб ва қоидлараига мувофиқ танлаб
олинади.
Мутахассисга қўйилган малака талаблари: Халқаро бетон
қопламалари бўйича мутахассис йўл қопламалари/материаллар синови ёки қурилиш
муҳандислиги ёки геология бўйича камида магистр даражасига эга бўлиши керак. Мутахассис
20 йиллик тажрибага, шу жумладан МДҲ мамлакатларида устун бўлган лойиҳалаш ва қурилишда
бетон қопламаларни баҳолаш бўйича халқаро иш тажрибасига эга бўлиши керак. Мутахассис
йўл қурилишини лойиҳалашда инновацион материаллардан фойдаланиш жиҳатлари учун жавобгардир
ва МДҲ мамлакатларида қўлланиладиган қурилиш қоидалари ва нормалари билан ишлаш
тажрибасига эга бўлиши керак.
Қизиқиш билдирмоқчи бўлган консультантлар хизмат кўрсатиш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини кўрсатадиган маълумотларни тақдим этишлари керак.
Батафсил маълумот ва техник топшириқни ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизимидаги (CMS) Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарнома (CSRN)дан олиш мумкин, шунингдек қизиқиш билдиришномалари ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими www.cms.adb.org орқали 2022 йил 23 декабрга қадар юборилиши лозим.
Қўшимча маълумотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин:
Автомобиль йўллари қўмитаси
Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68
Телефон: (99871) 268-99-68
Электрон манзил: surkhandarya.project@gmail.com