Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚИЗИҚИШЛАРНИ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ (КОНСАЛТАТ ХИЗМАТЛАРИ - ФИРМАЛАРНИ ТАНЛАШ)

1600 27 Апрел, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)

ҚИЗИҚИШЛАРНИ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ

(КОНСАЛТАТ ХИЗМАТЛАРИ - ФИРМАЛАРНИ ТАНЛАШ)

 

Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси

Лойиҳа номи: М39 автомобил йўлинининг 1255-1315 км қисмларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш.

Тармоқ/соҳа номи: Транспорт

МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ: Молиявий аудит хизматлари

Молиялаштириш усули: ҳадли келишув (бўлиб-бўлиб тўлашни молиялаштириш)

Молиялаштириш: UZB-0086

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 автомобил йўлининг 1255-1315-км қисмларини реконструкция ва модернизация қилиш харажатларини қоплаш бўйича келишувни амалга оширди ва ушбу маблағларнинг бир қисмини лойиҳа доирасидаги молиявий аудит хизматларига йўналтирмоқчи. Хизматлар

(i)      Лойиҳанинг Молиявий Ҳисоботлари - ҳар бир молиявий йил охирида Лойиҳанинг молиявий ҳолати тўғри ва адолатли кўринишини акс эттирилиши ёки йўқлиги тўғрисида профессионал фикр/хулоса билдиришни, шунингдек, Ислом тараққиёт банкидан келиб тушадиган пул маблағлари ва ўша пайтда тугайдиган давр мобайнида амалга оширилган харажатлар ҳисоботини ўз ичига олади;

(ии)   Харажатлар тўғрисидаги ҳисоботда аниқ ва тўғри кўрсатилган харажатлар Банк томонидан молиялаштирилиши мумкин ва Лойиҳанинг Молиявий ҳисоботида аниқ акс эттирилади. Топшириқ Ислом тараққиёт банки ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдим этилган барча лойиҳа ресурслари аудитини қамраб олади.

 

Илтимос, Ислом тараққиёт банкининг www.isdb.org веб-сайтида 2022-йил 1-декабрда эълон қилинган ушбу лойиҳанинг умумий харидлар тўғрисидаги билдиришнома/хабарномасига (GPN) эътибор беринг.

 

Топшириқ бўйича батафсил техник топшириқ (ТОР) ушбу қизиқиш билдириш сўровига илова қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги "Автойўлинвест" агентлиги ҳозирда ижрочи ташкилот сифатида тегишли миллий сертификатланган аудиторлик фирмаларини ушбу хизматларни кўрсатишга қизиқишларини билдириш учун таклиф қилмоқда. Манфаатдор аудиторлик фирмалари хизматлар кўрсатиш учун юқори малакали эканликларини кўрсатадиган маълумотларни тақдим этишлари керак (брошюралар, ўхшаш топшириқларнинг тавсифи, тажриба, тегишли ходимларнинг малакаси ва бошқалар). Ушбу ишлар учун минимал талаб қуйидаги соҳаларда ёки вазифаларда тажриба бўлиши керак:

 

• Шу каби махсус молиявий аудит хизматлари;

• Кўп тармоқли молия ташкилотлари ва/ёки халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда молиявий аудит хизматларини кўрсатиш тажрибаси.

 

Асосий экспертлар танлов босқичида баҳоланмайди.

 

Манфаатдор аудитор консультантлар, эътиборингизни "Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳа доирасида консалтинг хизматларини харид қилиш" бўйича йўриқноманинг ("Харидлар бўйича йўриқнома") 1.23 ва 1.24 бандларига қаратинг, унда ИТБнинг манфаатлар тўқнашуви сиёсати белгилаб қўйилган.

 

Аудиторлик фирмалари ўз малакаларини ошириш учун бошқа фирмалар билан бирлашиши мумкин, лекин қўшилиш қўшма корхона ва/ёки субконсалтинг компанияси шакли эканлигини аниқ кўрсатиши керак. Қўшма корхонада - қўшма корхонанинг барча шериклари, агар танланган бўлса, бутун шартнома бўйича биргаликда ва алоҳида жавобгар бўладилар.

 

Аудиторлик фирмаси ИТБ томонидан молиялаштириладиган лойиҳа доирасида консалтинг хизматларини харид қилиш бўйича йўриқномада (2019-йил апрел) кўрсатилган "энг кам нарх" асосида танлов (LCS) усулига мувофиқ ҳар йили топшириқни бажариш учун маҳаллий нуфузли аудиторлик фирмаларининг қисқа рўйхатидан танланади.

 

Манфаатдор аудиторлик ташкилотлари қўшимча маълумотларни қуйидаги манзил бўйича соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган иш вақти давомида (маҳаллий вақт билан) олишлари мумкин.

 

Қизиқиш билдириш соровномалари ёзма равишда қуйидаги манзилга электрон почта ёки факс орқали 2023-йил 8-майгача (маҳаллий вақт билан 10:00) юборилиши керак. 

"Автоюлинвест" агентлиги

Зуфар Исматуллаев

"Автоюлинвест" агентлиги директори

 Электрон почта: piuisdb60km@gmail.com


Батафсил...

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали