Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис тайинланди

9273 17 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2877-сонли қарорига биноан Обид Адилов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.

Обид Чориевич Адилов шу пайтга қадар "Ўзавтойўл" ДАК бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

Президентнинг 2014 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган янги қўмитанинг ташкилий тузилмасига асосан, қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис: автомобиль йўлларини сақлаш ва уларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш, йўлларда ташилаётган юкларнинг оғирлиги ва ҳажмини назорат қилиш, автомобиль йўлларининг ҳисоби ва уларнинг давлат кадастри, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.

Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси 

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали