Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўмита раиси ўринбосари – "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК директори тайинланди

14592 31 Октябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 97 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3354-сонли қарори билан Хуршид Мирсобирович Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси негизида ташкил этилган эди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали