Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўмитанинг йил якунлари бўйича йиғилиши

8688 10 Январ, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитасида 2017 йил якунлари бўйича кенгайтирилган селектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда қўмита тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, таркибий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Мажлисни қўмита раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилиш давомида энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 22 декабридаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида йўлсозлар олдига қўйилган масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ўтган йил натижалари танқидий таҳлил асосида кўриб чиқилди. Унда таъкидланганидек, 2017 йил давомида 6 513,5 км.дан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 2 071,4 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилгани ҳолда қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди. Жумладан:

- Инвестиция дастурига мувофиқ 2017 йилда 264,2 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди;

- ҳисобот даврида Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 175,5 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари капитал таъмирланди;

- 3 221 км дан ортиқ минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди, мазкур кўрсаткич бўйича 119,6 фоизлик натижага эришилди; 

- 2 850 км.дан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди;

- Қўмита корхоналари ва ташкилотлари томонидан 

118 та йўл қурилиш техникалари ва 3 дона асфальтбетон ишлаб чиқарувчи заводлар харид қилинди.

Ўтган давр мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 331 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилишда 2018 йилдаги вазифалар белгилаб олинди. 

Мажлис якунида кун тартибдаги кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали