"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонаси
"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонаси
Жаббоп берганов Алишер Мамадиёривич
Шагазатов Боходир Хабибуллаевич
Қабул кунлари: Чоршанба соат 15:00-16:00
Тошкент шахар, 100146, Хамза тумани, Қурувчилар кўчаси 12-уй
(0 371) 144-68-50
(0 371) 280-06-44
"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонасининг функционал вазифалари
- йўл қурилиш ишларига янги, замонавий техника ва технологиялар қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш;
- темир-бетон, товар-бетон ва норуда маҳсулотларини ҳамда метал қурилмалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш;
- автотранспорт, темир йўл транспорти ва бошқа транспорт воситалари билан юк ташиш хизматларини кўрсатиш;
- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўзаро тузилган шартномалар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилотларга ва фуқароларга реализация қилиш;
- ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-курилиш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;
- ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
- иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- темир йўл хизматларини, шу жумладан темир йўл юк ҳовлиси хизматларини кўрсатиш;
- автомобиль транспортида йўловчи ташиш;
- норуда маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш;
- ўзаро пудрат шартномалари бўйича бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;
- Корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
- улгуржи, чакана савдо;
- турли соҳаларда хақ эвазига хизмат кўрсатиш;
- фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.