Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига доир

8499 14 Сентябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. 

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

Музокаралар якунлари бўйича Тошкент шаҳрида икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали