Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Республика ҳудудларидаги йўллар қурилиши ва таъмири бўйича масъуллар белгиланди

13083 11 Апрел, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 121 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йилги Инвеститсия ва таъмирлаш дастурларига киритилган йўл-қурилиш объектларида йўллар қуриш дастурини сўзсиз бажариш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш якунлари бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникатсия ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизатсия қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарори асосида 2015 йилда Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 204,6 км, Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 156,5 км, Республика йўл жамғармаси ва Жаҳон банкининг биргаликдаги маблағлари ҳисобидан ҳам 15,2 км узунликдаги автомобил йўллари ва ундаги транспорт ечимлари, кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш ва реконструктсия қилиш кўзда тутилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг юқорида айтилган йиғилишида ушбу дастур ва шу пайтгача қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг ижроси муҳокама қилиниб, масъул вазирлик ва идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, 2015 йилда Ўзбек миллий автомагистралини қуриш ва реконструктсия қилиш, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларни, ички йўлларни ҳамда шаҳар кўчаларини мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил қилишда бевосита Республика масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат масъул ходимлар ва жавобгар шахслар рўйхати ҳам тасдиқланди. Бу рўйхатда ҳар бир вилоят бўйича алоҳида масъул шахс, бундан ташқари табиий газ таъминоти бўйича ҳамда нефт маҳсулотлари таъминоти бўйича алоҳида жавобгар шахслар белгилаб қўйилган.

Eслатиб ўтамиз, жорий 2015 йил охирига қадар Республикамиз миқёсида Халқаро ва давлат аҳамиятида бўлган 376,3 км узунликдаги автомобил йўллари янгидан қурилиб, реконструктсия қилиниши, 111, 6 км йўл мукаммал таъмирланиши, бундан ташқари шаҳар, туман ва қишлоқлардаги 1075,9 км ички йўллар қурилиб, таъмир қилиниши кўзда тутилмоқда.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали