Россия делегацияси билан учрашув
2017 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Д.Чернейко раҳбарлигида Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида йўл қурилиши соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистондаги йўл қурилиши тармоғига Россия компанияларини жалб этиш каби масалалар муҳокама этилди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати