Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Самарқанд вилоятида йўлсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан матбуот анжумани

10761 18 Июл, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 748 Kb)


Жорий йилнинг иккинчи чораги якунида Самарқанд шаҳридаги вилоят Матбуот уйида вилоятдаги халқаро ва давлат  аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қайта қуриш, тўла таъмирлаш ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида асосий фаолият бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда, Самарқанд вилояти бўйича жаъми 4090 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан: халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари 385 км, давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари 979 км, маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари 2726 км. ни ташкил этади. 


Самарқандлик йўлсозлар ушбу автомобиль йўлларидаги қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишларининг янада самарали олиб борилишига бор-куч ғайратларини сафарбар қилиб, мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга шайланмоқдалар. Жумладан, жорий йилда, Инвестиция Дастури доирасида "Самарқандавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти тизимидаги туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари ва Самарқанд Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларни сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси томонидан хизмат кўрсатилаётган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 2016 йил Инвестиция дастури доирасида 35 км узунликдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш учун 51071,9 млн.сўмлик шартнома тузилган бўлиб, 2016 йил январ-июнь ойида 17355 млн. сўмлик йўл қурилиш ва реконструкция  ишлари бажарилди. 

Шунингдек, маҳаллий  аҳамиятдаги  умумфойдаланиладиган  автомобиль  йўлларида ҳам 2016 йилнинг  биринчи ярмида жорий таъмирлаш, автомобиль  йўлларини сақлаш, қишки қаров ва кўкаламзорлаштириш ишлари самарали равишда олиб борилди. 


Самарқандлик йўлсозларимиз томонидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами ниҳоятда кенг. Улар мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб топширилиши режалаштирилаётган бир қатор объектларда ўз аксини топади ва байрам учун муносиб совға сифатида хизмат қилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали