Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Самарқанд халқаро аэропортининг реконструкцияси бошланди

6406 6 Сентябр, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 549 Kb)


6 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортининг тураргоҳи ҳамда учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. 


Мазкур реконструкция ишлари Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. Кенг кўламдаги бу ишларга 150 дан ортиқ транспорт ва техника воситалари жалб этилган. 


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 26 июль куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини ривожлантиришга оид реконструкция лойиҳаси билан танишган, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали