Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Самарқандда трамвай қатнай бошлади

8556 17 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратган ва аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линияларини барпо этиш зарурлигини таъкидлаган эди. 

Ўган қисқа вақтда тегишли ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Шаҳар кўчаларида пўлат излар ётқизилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди. 

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа оралиғидаги 6,4 километрлик йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади. 

Президентимиз трамвайларни бошқариш учун малакали ҳайдовчилар тайёрлашни йўлга қўйиш кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови йўлга қўйилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали