Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Сергели туманида метро ва 500 янги турар-жой бинолари бунёд этилади

28113 6 Октябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)


Тошкентнинг Сергели туманида 6 та метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев шу ҳақда маълум қилди.

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюриб, туман ҳокимлиги олдига бир қатор вазифалар юклаганди. Янги кўп қаватли турар жой бинолари, метро ва 12 чизиқли автойўл қурилиши шулар жумласидандир. Ушбу масалалар юзасидан Сергели тумани ҳокими Ф.И.Мақсудхўжаев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Туман ҳокимининг сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур топшириқлар ижроси йўлга қўйилган бўлиб, кўп қаватли турар жой бинолари қурилишига старт берилган. Сергели тумани бўйлаб умумий ҳисобда 500 янги турар жой бинолари барпо этилади. Қурилиш ишларини 4 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилган. 

Журналистнинг Спутник массивидаги ёғоч уйларнинг тақдири ҳақидаги саволига ҳоким қуйидагича жавоб берди: "Мазкур ёғоч, бошқача қилиб айтганда фин уйларининг қурилганига 50 йилдан ошди, шунга қарамай бу ерда ҳануз одамлар истиқомат қилади. Шу боис, бу уйларнинг ўрнига янги 9 қаватли турар жой бинолари қуришга қарор қилинди. Бугунги кунга келиб, бу ерда 421та ёғоч уй мавжуд. Ҳозирда бу уйларнинг қурилиш лойиҳалари ниҳоясига етказилмоқда, энди уларни амалга оширишгина қолди. Фурсатдан фойдаланиб, Сергели тумани аҳолисига шуни маълум қиламанки, ҳеч ким уйсиз қолмайди, ҳамма қонун доирасида турар жой билан таъминланади". 

Сергели туманида қурилажак метро йўлига келадиган бўлсак, манбага кўра, узунлиги 8 километрни ташкил қилувчи метро ер сатҳидан 6 метр баландликда барпо этилади. Улар Сергелининг Спутник даҳасидан "Олмазор" метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.

Унинг қурилиши 2020 йилга қадар давом этади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, метро жуда замонавий усулда қурилади, бундай замонавий ер усти метроси МДҲ давлатларининг бирортасида йўқ. 

Газета.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали