Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмаерни табриклади

7260 15 Феврал, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


Шавкат Мирзиёев Франк-Валтер Штайнмаерни ГФР президентлигига сайлангани билан табриклаб, Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франк-Валтер Штайнмаерни Германия Федератив Республикаси Федерал президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

"Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири — Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди", — дея мактубда қайд этилди.

Таъкидланданидек, 1991 йил 31 декабрда Германиянинг мамлакат мустақиллигини биринчилардан тан олгани Ўзбекистонда юқори баҳоланади. Ўтган йиллар ҳамда муваффақиятли ҳамкорлик тажрибаси Ўзбекистон ва Германиянинг бир-биридан ўзаро манфаатдор эканлигини намойиш этди.

Ўзбекистон икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш, икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини, биринчи галда, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек яқин маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришга ишонади.

Давлат раҳбари Франк-Валтер Штайнмаерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали