Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Шавкат Мирзиёев мартда Қозоғистонга ташриф буюради

6953 23 Феврал, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мартда Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 16-йиғилиши жараёнида маълум бўлди.

Мазкур ташриф стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини очиши лозим, дея таъкидлади Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раметов кириш сўзида. "Ҳукуматлараро комиссиянинг мазкур йиғилишини ўтказишда биз бўлиб ўтажак олий даражадаги учрашув кун тартибини тўлдириш бўйича ҳамкорликдаги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида муҳим тайёргарлик тадбирлари сифатидаги аниқ ва муҳим манфаатли лойиҳаларни кўриб чиқамиз", — деди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Қозоғистон делегациясига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Аскар Мамин бошчилик қилмоқда. Кириш сўзида у икки мамлакат ҳамкорлиги тез суръатларда ривожланаётгани, ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳар икки томоннинг кўп режали ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлашини таъкидлаб ўтди.

2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажми 2 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди.

Бугунги кунда мамлакатда Қозоғистон капитали иштирокидаги 229 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 192 таси ҚК ва 37 таси 100 фоизлик хорижий капитал асосида ташкил этилган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги ҳузурида учта Қозоғистон фирма ва компанияси аккредитациядан ўтган.

Gazeta.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали