Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида "Остона" халқаро молия марказини бориб кўрди.
Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди.
Марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган.