Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Швейсария элчиси билан учрашув

8153 9 Сентябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 487 Kb)


2015-йилнинг 9-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазириАбдулазиз Комилов Швейсария Конфедератсиясининг янги тайинланган Фавқулодда ва МухторЭлчиси Штефан Клётслини қабул қилди.

Eлчиишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Швейсария муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, 2014-йилнинг ноябрида Швейтсария Конфедератсияси Президенти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Дидие Буркҳалтернинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Президент Ислом Каримов билан бўлиб ўтган муфассал музокаралар олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ваикки томонлама алоқаларга янги тус бериш имконини яратди.

Суҳбат чоғида мунтазам вазирликлараро мулоқотлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, парламентлараро алмашинувларни йўлга қўйиш, икки давлат бизнес доираси вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда айрим халқаро ваминтақавий муаммолар ҳаммуҳокама қилинди.

 

"Ўзавтойўл" АК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали