Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Табиий офат бузган кўприк қайта қурилди

9816 3 Июл, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 302 Kb)


Сурхондарё вилоятидаги табиий офат, яъни сел тошқини натижасида жиддий талофот кўрган кўприк янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Гап – 4Р-105 "Дарбанд-Бойсун-Элбаён" автомобиль йўлининг 51-километрида жойлашган кўприк ҳақида кетмоқда. Сел оқибатида мазкур кўприкка жиддий шикаст етган эди. Қурилиш ишлари Сурхондарё вилоят кўприклардан фойдаланиш корхонаси ишчилари томонидан бажарилди.


Шуни айтиш керакки, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги корхоналарда табиий офатларни бартараф этиш бўйича кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги 4Р-100 автомобиль йўлининг 134-километридаги – Қумқўрғон тумани ҳудудидаги кўприкда ҳам қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Яқин даврда ушбу кўприк ҳам қайта фойдаланишга топширилади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали